Пике ҳам айтади, ҳам қайтади

"Relevo" хабарига кўра, Жерар Пике майдонга қайтиш ҳақида ўйламоқда. Футболчининг фикрича, "Барселона"ни тарк этиш фикри ҳиссиётли лаҳзаларда қўққисдан пайдо бўлган. Бунга Шакирадан ажралиш сабаб бўлди.

Пике энди ортиқча босимсиз шунчаки ўйин-кулги остида фаолиятини қайта давом эттиришни ўйлаб кўрмоқда. Жерар маҳаллий "Андорра" клуби билан шартнома имзолаши мумкин. У Сегундада иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Пике 2022 йилнинг декабрида фаолиятини якунлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!