Пике "Жирона"га қарши баҳсда иштирок этади, Мина эса қайдномага ҳам киритилмади

Каталониянинг “Барселона” клуби бугун бўлиб ўтадиган Ла Лиганинг 25-турида “Жирона”га қарши баҳс қайдномасига киритилди.

Айтиш лозимки, испаниялик футболчи ҳафта давомида якка тартибда шуғулланиб келди ва унинг ушбу баҳсда иштирок этиши сўроқ остида қолаётган эди.

Ўз навбатида Йерри Мина бу сафар қайдномага ҳам киритилмади. Жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальверде ушбу ўйинда Томас Вермаленга имкон беришга қарор қилди.

Маълумот учун, “Барселона” – “Жирона” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!