Пике Россияга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин

Испания терма жамоаси ҳимоячиси Жерар Пике бугун бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 плей-оффининг Россияга қарши баҳсини ўтказиб юбориши мумкин.

The Mirror нашри тарқатган хабарга кўра “Барселона” аъзоси кеча бўлиб ўтган машғулотларда чап тўпиғидан жароҳат олган. Бироқ, ушбу жароҳат қайд даражада жиддий эканлиги маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Испания – Россия баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!