Пике ва Вермален
Ads

Хабарингиз бор, “Барселона” ҳимоячилари Жерар Пике ва Томас Вермален жароҳат олганлар ва якшанба куни бўлиб ўтадиган “Хетафе”га қарши баҳсни ўтқазиб юборишлари эҳтимоли катта.

Эслатиб ўтамиз, “Валенсия”га қарши учрашувда Пике жароҳатига қарамай майдонга тушганди,  аммо жароҳатнинг оғирланишини олдини олган ҳолда яқин орадаги беллашувни ўтқазиб юборади. Шу қатори Вермален эртага жамоа билан биринчи машғулотларни ўтқазади.

“Барса”нинг бош мураббийи Эрнесто Вальверденинг қўл остида Йерри Минадан ташқари бошқа марказий ҳимоячи йўқ. Маълумот учун, Самюэль Умитити дисквалификацияга учраган. Бу ҳақида Marca нашри  хабар бермоқда.