Пиоли: Мен Роналду билан бошқаларга қилганим каби муомалада бўла олмайман
Стефано Пиоли "Ан-Наср"да Криштиану Роналду билан бирга ишлаш ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Агар мен 25 дақиқа олдин машғулотларга келсам, у мендан 25 дақиқа олдин ўша ерда бўлади. Роналду ҳар доим автобусга биринчи бўлиб чиқади. У ўзидан ва бошқалардан кўп нарса талаб қиладиган перфекционист.
У жамоа учун борини беради, ёрдамлашади ва маслаҳат беради. Баъан унга футболчилар билан гаплашишга рухсат бераман. Мен унга бошқалар каби муомала қила олмайман, лекин у ақлли ва ролларимизни ҳурмат қилади" - деди "Ан-Наср" устози.
Маълумот учун, "Ан-Наср" айни вақтда Саудия Арабистони чемпионатида 25 очко билан 4-ўринни банд этиб турибди.
Фикрлар