Пирло жамоани тозалашни давом эттиради

“Ювентус” бош мураббийи Андреа Пирло таркидаги ортиқчи ўйинчилардан бирин-кетин қутилмоқда. Бу гал у бразилиялик ҳимоячи Алекс  Сандрони қишда сотиб  сотиб юборилишига рози бўлди. 29 ёшли футболчи италиялик мураббийнинг режаларига кирмайди.

Айни пайтда туринликлар Сандронинг ўрнига янги чап қанот ҳимоячисини қидиришни бошлаб юборган. Номзодлар орасида “Челси” вакили Эмерсон Палмьери ҳам бор.

“Ювентус” билан 2023 йилгача давом этадиган шартномага эга бўлган Алекс Сандро янги мавсумда бирорта учрашувда майдонга туширилмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!