Пирло кутилмаган қарорга келди
“Ювентус”нинг собиқ бош мураббийи Андреа Пирло фаолиятини Туркиянинг “Фотиҳ Карагумрук” клубида давом эттиради.
Италиялик журналист-инсайдер Николо Скиранинг ёзишича, томонлар шартнома шартларини аллақачон келишиб олишган. Унга кўра, италиялик мутахассис турк клуби билан 2024 йилнинг ёзигача шартнома имзолаши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Пирло 2020/2021 йилги мавсумда “Ювентус”ни бошқарган ва у билан бирга жамоа Италия кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган, шунингдек, А Серияда тўртинчи ўринни эгаллаган эди.
“Фотиҳ Карагумрук” клуби эса ўтган мавсум Туркия чемпионатида 8-ўринни эгаллади.
Фикрлар