Пирло: Мен учун Роналдунинг бошқалардан ортиқ жойи йўқ!

“Ювентус” бош мураббийи Андреа Пирло жамоа тўпурари Криштиану Роналдуни бошқа шогирдларидан устун қўймаслигини билдирди.

- Роналдуга ҳам худди бошқалар билан бўлганидек бир хил муносабатдаман. Камтар инсонлар билан алоқада бўлиш осон. Ўзим ҳам оддийман. Футболчилигимда қандай эсам, ҳозир ҳам шундайман. Роналду чемпион бўлса ҳам, Жанлука Фработта ёки Маноло Портанова каби ёш футболчилар билан бир хил муносабат қиламан, - деди Пирло.

Криштиану Роналду ҳам Пирлонинг ишлаш услуби ва ғоялари маъқуллиги учун шартномаси якунлангунича Турин клубида тўп суришини айтди.

“Реал” зўр ҳужумчи учун асосий даъвогарга айланди

“Реал” ашаддий рақибдан таклиф олади

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)