Пирло муаммоларини қишдаёқ ҳал қилмоқчи
"Ювентус" бош мураббийи Андреа Пирло клуб раҳбариятидан қишки трансфер ойнаси вақтида иккита харидни амалга оширишини сўрамоқчи.
La Gazzetta dello Sport маълумотига кўра, Турин клуби устози чап қанот вингери ва марказий ҳимоячига эҳтиёж сезмоқда. Айни шу иккала чизиқда жамоа муаммоларга дуч келмоқда.
Олдинроқ, жамоа форварди Криштиану Роналду "Ювентус" иккита харидни амалга ошириши кераклигини айтиб ўтган эди.
Фикрлар