Пирло: Роналду азалий рақибини тиз чўктирди

“Ювентус” бош мураббийи Андреа Пирло “Барселона” майдонидаги йирик ғалабадан сўнг, дублга эришган Криштиану Роналдуни мақтади.

- Криштиану Роналду азалий рақибига қарши ўйинда катта ишни амалга оширди. Бундай оғир ўйинларда иштиёқ муҳим аҳамият касб этади, - деди Пирло.

Португалиялик ҳужумчи Месси жамоаси дарвозасига киритилган иккала голини ҳам пенальтидан урди. Шу тариқа, Роналдунинг Чемпионлар лигасидаги голлари сони 134 тага етди. Гол ура олмаган Месси ҳисобида 118 та аниқ зарба бор.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!