
Пирло "Ювентус"дан кетадиган футболчилар номини айтди
Кеча “Ювентус” бош мураббий этиб тайинланган Андреа Пирло ўз режаларини маълум қилди.
Италиялик журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, 41 ёшли мутахассис Гонсало Игуаин, Сами Хедира ва Дуглас Костани таркибда кўрмоқчи эмас ва раҳбариятдан уларни трансферга қўйишни сўрамоқчи. Пирло янги мавсум олдидан таркибга янги марказий ҳужумчи ва ярим ҳимоячи олиб келишни режалаштирмоқда.
Игуаин ва Хедиранинг “кекса синьора” билан амалдаги шартномаси 2021 йилгача, Костаники эса 2022 йилгача имзоланган.
Фикрлар