Пирло "Ювентус"нинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига қандай изоҳ берди?

"Ювентус" бош мураббийи Андреа Пирло А Серия 14-тури доирасида "Фиорентина"дан учралган 0:3 ҳисобидаги йирик мағлубиятга изоҳ берди.

"Ҳеч қандай баҳона йўқ. Биз ўйинга нотўғри муносабатда бўлдик ва натижа мантиқан тўғри бўлди. Эҳтимол, бу танаффус олдидаги сўнгги ўйин бўлгани учун, баъзи футболчилар таътил ҳақида эрта ўйлаб юборишгани сабабдир. Мағлубият муқаррар эди", - деди Пирло.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!