Пирс Морган Роналдунинг “Ан-Наср” ўйинларига байкоти ҳақида гапирди
Журналист Пирс Морган португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг "Ан-Наср" ўйинларига бойкот эълон қилгани ҳақида фикр билдирди. Ҳужумчи клубнинг икки ўйинини ўтказиб юборди: 20-турда "Ар-Риёд" (1:0) ва 20-турда "Ал-Иттиҳод" (2:0). Морган ижтимоий тармоқдаги фойдаланувчининг Криштиануни "йиғлаётган бола" деб атаган хабарига жавоб қайтарди.
- Бўлмаган гап. Криштиану Саудия футболида ҳеч ким қила олмайдиган инқилобни амалга оширди. У шунчаки барча учун тенг шароитларни истайди, - деб ёзди Морган X ижтимоий тармоғида.
Аввалроқ, Криштиану Роналду "Ан-Наср", "Ал-Иттиҳод", "Ал-Ҳилол" ва "Ал-Аҳли" клубларига эгалик қилувчи Саудия Арабистони инвестиция фондининг сиёсатидан норози экани хабар қилинганди. ОАВ маълумотларига кўра, португалиялик футболчи "Ан-Наср"нинг қишдаги трансферларидан норози.
Фикрлар