Питер Хюистра "Металлург" билан ўйиндан кейин қизил карточка ва тиғиз тақвимга тўхталди

Суперлига 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" учрашуви 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "шерлар" устози Питер Хюистра беллашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

"Биринчи таймни яхши ўтказдик. Бир неча имкониятлар яратдик ва 2 та гол урдик. Рақиб ўйиндан деярли имкониятлар амалга ошира олмади. Фақатгина, стандартлар эвазига хавф туғдира олди. Қизил карточка ўйин темпига таъсир кўрсатмай қолмади. Шунга қарамай, ўз режаларимизни амалга оширишга ҳаракат қилдик ва ғалаба қозондик.

Апрель ойида "Пахтакор"ни жуда тиғиз тақвим кутиб турибди. Биз 30 кун ичида 8 та ўйин ўтказишимиз лозим. Бу ўйинларда ёш истеъдодларимиз ўзини кўрсата олишига ишонаман. Уларда ўзини кўрсатиш учун ажойиб имконият бўлади.

Футболчингизга қизил карточка кўрсатилиши доим ёқимсиз ҳолат. Сабаби, сиз бир киши кам бўлиб ўйинни давом эттиришга мажбур бўласиз. Бу каби ҳолатлардан сабоқ чиқариш лозим. Футболчилар доим ўзини назорат қила олиши лозим. Мен бу ҳақда улар билан гаплашиб олишим керак. Тартиб-интизом ҳар доим муҳим ва бунга амал қилишга ҳаракат қиламиз".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!