Питер Хюистра: Орамиздаги фарқ вазиятлардан фойдаланишда бўлди

Суперлига биринчи туридан ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор" учрашувида меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "шерлар" бош мураббий Питер Хюистра қуйидаги фикрлар билан ўртоқлашди:

"Жудаям қизиқарли баҳс гувоҳи бўлдик, биз олдинги ўйинчалик яхши ўйнай олмадик. "Насаф"нинг бизга қарши зўр тайёргарлик кўргани сезилиб турди ва рақиб ўйинни жуда яхши бошлади. Учрашув аввалида бир нечта хатоларга йўл қўйдик ва бунинг оқибатида "Насаф"да бўш ҳудудлар вужудга келди.

"Насаф" ҳисобни 2:0 кўринишга келтирганида биз янада қийин вазиятга тушиб қолдик. Аммо жамоамиз характер кўрсатиб, якунда 3:2 ҳисобида ғалаба қозона олдик. Футболчиларимиз жанг қила олишларини намоён этишди. Стадион тўла пайт ўйнаш осон эмас, чунки босим юқори бўлади. Лекин иккинчи томондан футболда барибир мухлисларни кўриш ёқимли.

Ўйлайманки, бизда футболчи алмаштиришлар тўғри бўлди ва бунинг оқибатида ўйинимиз кучайди. Ёш футболчи Иброҳимҳалил Йўлдошев ғалаба тўпини киритди, бу эса менга жуда ёқди. Чемпионатни сафарда ғалаба билан бошлаш ёқимли. Энди душанба куни бўладиган "Машъал"га қарши баҳсга тайёргарлик кўрамиз.

"Насаф" - яхши жамоа. Улар ҳужумкор футбол намойиш этиб, бизни шошириб қўйишди. Бугунги баҳсда орамиздаги фарқ вазиятлардан фойдаланишда бўлди.

Сафимизда йўқотишлар бўлди, аммо биз бор таркиб билан ишлашда давом этишимиз керак. Мени хурсанд қилаётган томони - марказий ҳимоямизда Егор Кримец ва Анзур Исмоиловга ўхшаган тажрибали футболчиларнинг борлиги. Шунингдек, ёшлардан Эркинов, Йўлдошев кабиларни айта оламан.

Кейинги учрашувда нима бўлишини билмайман, чунки душанбагача олдимизда вақт бор ва ҳали машғулотлар ўтказамиз. Йўлдошев яхши футболчи, у ғалаба тўпини киритганида хурсанд бўлдим. Лекин бизда бошқа яхши футболчилар ҳам бор ва ким машғулотларда ўзини кўрсатса, ўшалар бошланғич таркибдан жой эгаллайди".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Qahramon Suyunov
11/03/2021 01:15
Paxtakor muhlislari ham stadionni to‘ldirsa zo‘r bo‘lardi.