Почеттино: ПСЖ февраль-март ойларида янада кучаяди

Франция чемпионати 18-тури доирасида ПСЖ ва "Монако" жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Парижликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйин ҳақида жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттино қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Натижадан мамнунман, бироқ бундан-да кучлироқ ўйнай олишимиз мумкин. Аста-секинлик билан ўз ўйинимизни яхшилаб боряпмиз. Бизда ўзига хос хусусиятларга эга жамоа мавжуд. Таркибимизда иқтидорли футболчилар бор ва февраль ёки март ойларига келиб, янада яхшироқ формага чиқамиз.

Бугунги учрашувда жуда кўп ижобий жиҳатларимизни намойиш этдик, кўплаб яккакурашларда ғалаба қозондик. Энди тўп назоратини яхшилашга эътибор қаратишимиз лозим",-деди аргентиналик мутахассис.

Маълумот учун, Париж клуби 45 очко билан ички биринчилик пешқадами бўлиб турибди. ЕЧЛда эса, иккинчи ўрин билан плей-оффга йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!