Почеттино тўртта дарвозабонни кўзлаяпти
“Челси”ни қабул қилиб олган Маурисио Почеттино жамоага янги биринчи рақам эгасини танлаши керак бўляпти.
Аргентиналик мураббий келаси мавсумда Эдуар Мендига ҳам, Кепа Аррисабалагага ҳам ишонч билдирмоқчи эмас.
Клуб мутасаддилари янги посбон излай бошлади.
Манбаларнинг таъкидлашича, “Челси” бош мураббийига тўрт дарвозабон маъқул келган. Бу рўйхатга “Интер” посбони Андре Онана, “Милан” вакили Майк Меньян, “Брентфорд”да порлай бошлаган Давид Райя ва “Валенсия” дарвозасини қўриқлаётган Георгий Мамардашвили киритилди.
Фикрлар