Почеттинога Италиянинг катта клубидан иш топилди

“Челси” бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоани чемпионлик учун курашадиган даражага олиб чиқа олмаган бўлса-да, унга бошқа катта клублардан иш чиқяпти.

“Аристократлар” мавсум якунлангач, аргентиналик мутахассис билан хайрлашиши мумкин.

Почеттино ишсиз қолмайди. Яқинда унга Мадриднинг “Атлетико” жамоаси қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар тарқатилганди.

La Repubblica нашрига кўра, 52 ёшли мутахассисни “Милан” бош мураббий сифатида ишлатмоқчи. Миланликлар Почеттинони таклиф этиладиган мутахассислар рўйхатига қўшди ва агар “Челси” Маурисиони лавозимидан озод этса, “Милан” мутасаддилари музокарани бошлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!