Погба: Аҳмоқона хатога йўл қўйдим
АПЛ 7-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" баҳси тақдирини Погба томонидан кераксиз жойда ишлатилган фол ҳал қилиб қўйди. Футболчи ўз жарима майдончаси ичида Бельеринни йиқитиб, пенальтига сабабчи бўлиб қолди.
"Биз кучсиз ўйин кўрсатганимизни биламиз. Мен бундай тарзда қоидани бузмаслигим керак эди. Тўпга ўйнамоқчи эдим, аммо адашдим. Бу қарорим гол ўтказиб юборишимизга сабабчи бўлди.
Деталларга тўхталадиган бўлсам, биз ҳар бир позицияда кучлироқ бўлишимиз керак. Биринчи навбатда, бу менга тегишли. Янада яхши ўйнашга ҳаракат қиламан. Яхши ҳимоячи эмаслигимни ҳам биламан.
Тўп билан ишлашни машқ қилишимиз ва кўпроқ вазиятлар яратишимиз зарур", - деди француз хавбеки.
Фикрлар