Погба АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба атрофидаги миш-мишлар яна кўпая бошлади.

Express нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли франциялик футболчига "Манчестер Сити" клуби харидор бўлмоқда. Ушбу трансфернинг тахминий баҳоси эса 90 миллион еврони ташкил этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан муносабатлари ёмонлашган Погба қишда “Барселона”га ўтиши борасида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!