Погба Бруну Фернандеш сабаб трансферга қўйилади

"Манчестер Юнайтед" ёзги трансфер ойнаси вақтида ярим ҳимоячи Поль Погбани сотиб юбориши ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Talksport журналисти Алекс Крук маълумотига кўра, "қизил иблислар" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер клуб раҳбариятига Бруну Фернандеш ва франциялик хавбекни майдонга бир вақтда тушира олмаслигини маълум қилган. Погбанинг шартномаси 2021 йил июнида якунига етиши ва мураббийлар штабининг қароридан сўнг, раҳбарият уни трансферга қўйишни режалаштирмоқда.

Жорий мавсумда хавбек Премьер лигада 7 та ўйинда майдонга тушиб, голли вазиятларда иштирок этмади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар