Погба Деле Аллининг нархи қанчалигини билади...
Ads

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба «Тоттенхэм» аъзоси Деле Аллининг трансфер нархи 100 млн фунтдан ҳам ортиқ деб ҳисоблайди.

“Унинг трансфери хатто 100 млн фунтдан ҳам ортиқ деб ҳисоблайман. Кўряпсизларми у қандай ўйинаяпти, у жуда ҳам иқтидорли, бироқ, у ҳали ҳам ёш. Аммо, у барибир етук футболчи, бу унинг ўйинларидан ҳам кўриниб турибди”, - дейди франциялик футболчи Погба Evening Standard нашрига берган интервьюсида.