Погба: Энг қадрли нарсамни уриб кетишди, лекин...
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба Чемпионлар лигаси доирасида “Атлетико”га қарши ўтказилган учрашув вақтида уйини ўмарган ўғрилар нималарни олиб кетгани ҳақида маълумот берди.
- Ўзим яхшиман. Оилам ҳам. Чемпионлар лигаси ўйинидан уйга қайтаётганимда ўғрилик содир бўлгани ҳақида хабар топдим. Уч киши уйга кириь, сейфимни ўмариб кетибди.
Унда онамнинг тақинчоқлари, мени жаҳон чемпионатидаги олтин медалим бор эди. Мени қўрқитгани – икки фарзандим энагаси билан уйда эди… Энагаам бир неча кун шокда юрди. Энг муҳими, фарзандларимнинг соғ-омонлиги, - деди Погба.
Франциялик ярим ҳимоячининг “Манчестер Юнайтед” билан ҳамкорлиги мавсум охирида тугайди. Айрим кузатувчилар рўй берган воқеа футболчининг жамоада қолмаслигига сабаб бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
Фикрлар