Погба ҳамон "Реал"га ўтишдан умидвор

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим химоячиси Поль Погба жамоасини ўзгартиришдан умидвор.

Погба ҳамон "Реал"га ўтишни истамоқда. Гарчи бунинг имкони паст даражада бўлса ҳам.

У МЮга босим ўтказмоқчи эмас. Аммо трансфер устида иш олиб боришга тайёр. Мадридликлар эса ҳеч қаерга шошилмаяпти. Улар Неймар билан вазиятнинг ечимини кутмоқдалар ва 200 млн евро сарфлашни режалаштиришмаяпти.

Погбанинг агенти Мино Раёла мижозининг "Реалъга ўтишини ташкиллаштиришга ҳаракат қилмоқда. Яқин кунларда у Погба Мадридга кўчиб ўтишни истаётганини очиқлаш учун Манчестер клуби вакиллари билан учрашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!