Погба жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди
Ads

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби Поль Погбанинг АПЛ 15-тури доирасида "Арсенал"га қарши баҳсда майдондан четлатилган ҳолат бўйича апелляция бермайдиган бўлди. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда.

Шундай бўлган тақдирда, франциялик футболчи тўғридан-тўғри қизил карточка олганлиги учун 3 та ўйинлик дисквалификация дучор бўлади.

Унга кўра, Погба жамоасининг "Манчестер Сити" (10 декабр), Борнмут (13 декабр) ҳамда "Вест Бромвич" (17 декабр) жамоаларига қарши баҳсларини ўтказиб юборишига тўғри келади.