Погба "кўчада қолди"

 

"Ювентус" клубининг техник директори Кристиано Жунтоли 31 ёшли франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба жамоани тарк этишини тасдиқлади.

"Погба ажойиб футболчи, аммо энди бизнинг бошқа режаларимиз бор. Биз бошқа ўйинчиларга сармоя киритдик, энди жамоамиз тўлиқ қуриб бўлинди", - дея Жунтолининг сўзларини келтирди журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида (собиқ Тwиттер).

Манбага кўра, франциялик футболчи “Ювентус”ни эркин агент сифатида тарк этади. 31 ёшли ярим ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрида Погба допинг қоидабузарлиги учун тўрт йилга дисквалификация қилинган эди. Аммо Спорт арбитраж суди ярим ҳимоячининг дисквалификация муддатини 4 йилдан 18 ойга қисқартириш ҳақида қарор қабул қилди. Энди Погба 2025 йилнинг март ойидан эътиборан расмий ўйинларда иштирок этиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!