Погба "Манчестер Сити"га қарши ўйинда майдонга туша оладими?

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба Англия Премьер-лигаси 29-тури доирасида Манчестер дербисида жамосига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақида манкунианликлар бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер айтиб ўтди.

"У якка тартибда машғулотларни давом эттирмоқда, аммо кейинги хафтагача асосий жамоа ихтиёрига қўшилмайди", - дейди мураббий.

Жорий мавсумда франциялик футболчи "қизил иблислар" либосида 7 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голлик узатма беришни уддалади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Azizbek Odilov
04/03/2020 18:36
МЮ учун жаа қимматга тушади бу майдонга тушиш