Погба
Ads

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба Англия кубоги доирасида "Рединг"га қарши кечадиган ўйинни жароҳати боис ўтказиб юбориши мумкин. Франциялик футболчи Премьер-лиганинг 21-тури доирасида "Ньюкасл Юнайтед"га қарши учрашувда Жонжон Шелви билан тўқнашуви натижасида кичик жароҳат олган эди.

"У эртанги ўйинда иштирок эта олади деб ўйламайман. Поль кечаги жароҳатдан сўнг ўзини у қадар яхши ҳис қилмапяпти", - деди "қизил иблислар" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер.

Эслатиб ўтамиз, Англия кубоги 3-босқичидан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Рединг" ўйини эртага Тошкент вақти билан соат 17:30 да старт олади.