Погба: Мавсум яхши ўтиши учун барчасини ютишимиз лозим

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба бошланган янги футбол мавсуми ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Қандай ҳолатда биз мавсумни яхши ўтказдик деб ҳисоблаймиз? Агар биз барчасида ғолиб чиқа олсак. Биз “Манчестер Юнайтед”миз ва биз яна улкан клубга айланишни истаймиз. Кўплаб совринларни қўлга киритишни ва АПЛда яхши қатнашишни ҳохлаймиз. Энг муҳими биз яна Чемпионлар лигасига қайтганимиздан хурсандмиз. Биз бу ерга буюк ишларни қилиш учун келдик”, - дейди франциялик футболчи Sky Newsга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” премьер-лиганинг дастлабки турини бугун ўз майдонида Лондоннинг “Вест Хэм” клубига қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!