Погба: Месси дунёнинг энг зўр футболчиси, унинг ўйинларини кўриб завқланаман
Ads

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба аргентиналик футбол юлдузи Лионель Мессининг шаънига илиқ фикрлар айтиб ўтди.

“Месси ўз ўйини билан исталган футболни қизиқарли қила олади. Клубдаги ўтган ўн йилдан кўпроқ вақт ичида у дунёнинг энг зўр футболчисига айлана олди. У ноёб, унинг тўп билан амалга ошираётган ҳаракатлари ҳам ақлбоварқилмас. У яна бир неча йил энг зўри бўлиб қолади ва мен унинг ўйинларини кузатиб завқланаман”, - дейди Погба.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018нинг нимчорак финалида Лионель Месси бошчилигидаги Аргентина терма жамоаси айнан Францияга мағлуб бўлган эди.

Минбар

Барча блоглар