Погба: МЮ хужумкор жамоадир
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба АПЛ доирасида "Вулверхэмптон"га қарши учрашув натижалари (1:1) ҳақида ўз фикрини билдирди.

- "Вулверхэмптон"га қарши яхшироқ ўйнашимиз даркор. Мезбонлик қилаётган учрашувларда фақатгина хужум қилишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйишимиз керак. Рақибларимиз "Олд Траффорд"да МЮнинг хужумларидан чўчишади деб ўйлайман.

Шанба куни яна бир катта хатога йўл қўйдик ва уйда ўтказган 3 учрашувда 4 очкони кўлга киритганимиз биз учун ачинарли ҳолат.

Ўтган мавсум "Ливерпуль", "Арсенал", "Тоттенхэм" билан бўлиб ўтган баҳсларда хужумкор ўйин намоиш этгандик ва бу яхши натижа берганди. "Юнайтед" кўпроқ хужум қилиши даркор, - дея Погбанинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal.com нашри.