Погба МЮдан кетиш ҳақида ўйламоқда
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба айни дамда жамоадаги вазиятдан норози ва у ўз келажаги ҳақида ўйлай бошлади.

L’Equipe нашрининг ёзишича франциялик футболчининг манкуанликлар устози Жозе Моуринью билан ораларидаги муносабатга путур етган. Айтиш лозимки, португалиялик мутахассис Погбани сўнгги бўлиб ўтган “Тоттенхэм” ва “Ньюкасл”га қарши баҳсларда алмаштириб юборди. “Хаддерсфилд”га қарши баҳсда эса у ўйинни заҳира ўриндиғида бошлади. Погба айни дамда МЮда ўзини яхши ҳис қилмаяпти ва шу боис ҳам жамоадан кетиш ҳақида ўйламоқда.

Маълумот учун, Погба жорий мавсум Англия премьер-лигасида жами 17та учрашувда иштирок этган ва рақиблари дарвозасига 3та гол киритишга муваффақ бўлган.