Погба МЮни тарк этишига шаъма қилмоқда
"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба олдига янги мақсадлар қўйишни хоҳлаётганини айтиб ўтди.
- Келажагим ҳақида кўп миш-мишлар борлигидан хабарим бор. Манчестерда ажойиб уч мавсумни ўтказдим. Албатта, яхши ёмон кунларни бошимдан кечирдим, тан олиш лозим якунланган мавсум мен учун энг муваффақиятли бўлди.
Ўйлашимча, ўз олдимга янги мақсадлар ва вазифалар қўйишим даркор. Хозирда, ушбу масалада иш юритяпмиз, - деди Погба Токиода adidas ташкиллаштирилган маросимда.
Маълумот учун, 26-ёшли футболчига "Реал" ва "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда, МЮ унинг трансфер нархини 150 миллион еврога баҳолаган.
Фикрлар