Погба қачон сафга қайтиши мумкин?

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба "Манчестер Сити"га қарши ўйинга қадар сафга қайтиши мумкин.

TalkSport нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли футболчи яна 2 ҳафтадан сўнг майдонга қайтиши кутилмоқда. Манчестер дербиси эса 8 март куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Погба товонидан операция қилинган эди. У жорий мавсумнинг асосий қисмини жароҳатдан даволаниш билан ўтказиб юборди ва бор йўғи 8 та ўйинда майдонга тушди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!