Погба "Реал"га ўтмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба ёзги трансферлар даврида "Реал"га кўчиб ўтмоқчи. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра франциялик футболчи фаолиятида ўзгариш қилмоқчи ва “қироллик клуби”га ўтишни хоҳламоқда.

Ўз навбатида "Манчестер Юнайтед" ҳам Погбани қўйиб юборишга тайёр. Фақат бунинг эвазига манкуанликлар "Реал"нинг икки нафар футболчиси - Рафаэль Варан (ҳимоячи) ва Гарет Бэйлларни (ҳужумчи) қўлга киритмоқчи.

Айтиш лозимки “Реал” Погба учун МЮга 145 млн евро тўлашга тайёр. Уни Мадридда шахсан жамоа устози Зинедин Зидан кўрмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!