Погба соғайди, аммо...

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба деярли жароҳатидан фориғ бўлди.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли франциялик футболчи ўйнашга тайёр, бироқ, клубдагилар таваккал қилишни исташмаяпти ва уни АПЛнинг навбатдаги турида бўлиб ўтадиган “Ньюкасл”га қарши баҳсда майдонга туширишмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Погба бундан деярли 2 ой муқаддам “Базел”га қарши баҳсда сонидан жароҳат олган эди. Шундан сўнг у МЮнинг биронта учрашувида иштирок этмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!