Погба ва Марсьяль жуфтлиги МЮ тарихига кирди

"Манчестер Юнайтед" аъзолари Поль Погба ҳамда Антони Марсьяль ноёб натижа қайд этишди.

Opta нашри тарқатган хабарга кўра МЮ сафида илк марта Еврокубокларнинг бир учрашувида 2та француз футболчиси гол уришга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи илк туридан ўрин олган “Янг Бойз”га қарши учрашувда Погба 2та, Марсьяль эса 1та гол уришга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Akxmedov Sheikh
20/09/2018 23:40
afsuski marsial jamoa ni tark etadi

Минбар

Барча блоглар