Погба "Ювентус"ни эмас, "Реал"ни танлайди. Чунки...

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба фаолиятини "Реал" Мадридда давом эттирмоқчи.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, 27 ёшли франциялик футболчи айнан “қироллик клуби” ўзининг фаолияти учун энг тўғри йўл эканини ҳис қилмоқда. Погба ҳатто, собиқ жамоаси - “Ювентус”дан таклиф бўлган тақдирда ҳам, барибир “Реал”ни танламоқчи.

Поль Погба жорий мавсум МЮ сафида бор йўғи 8 та ўйинда иштирок этди ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!