Погбанинг агенти гранд клублардан бири билан музокаралар бошлади

ПСЖ раҳбарияти ҳамон "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбадан умидини узмаяпти.

Foot Mercato нашри тарқатган хабарга кўра, парижликлар 27 ёшли франциялик футболчининг агенти Мино Райола билан дастлабки музокараларни бошлаб юборган. Погбанинг МЮ билан амалдаги шартномаси 2022 йилда якунланишини инобатга олганда, “қизил иблислар” катта эҳтимол билан ёзда ушбу футболчини сотиб юборади.

Погба жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 28 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!