Погбанинг акасини полицияга "сотди"

“Ювентус”га кўчиб ўтган Поль Погба ўз акаси Матиаснинг қурбонига айланди.

Машҳур футболчи полициянинг уюшган жиноятчиликка қарши курашиш марказий бошқармаси терговчиларига уни болаликдаги ўртоқлари ва икки нотаниш эркак автоматлар билан қўрқитганини айтиб берган.

Полнинг таъкидлашича, бу жиноий гуруҳ футболчи профессионал фаолиятини бошлаганидан кейин уларга ёрдам беришни тўхтатгани учун ундан 13 миллион евро талаб қилган. Улар Погбани 13 йил давомида махфий тарзда ҳимоялаб келганини иддао қилмоқда.

Бу гуруҳ Туринда Погбани бир неча бор қўрқитган. Полиция вакиллари Поль ниқоб таққан жиноятчилар орасида акаси Матиас борлигини билиб қолган. Айнан мана шундан кейин Погба “Ювентус” юристларига мурожаат қилган, улар эса полицияни ишга солган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!