Погбанинг кетиши аниқ бўлди

  • 29 декабря, 2020, 22:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Поль Погба ёзда Манчестерни аниқ тарк этадиган бўлди. Бу ҳақда таниқли журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Tecno

Маълумотларга қараганда, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти франциялик футболчини “Ювентус”га қўйиб бборишга рози бўлган. Бироқ, инглизлар Погбанинг ўрнига Аарон Рэмзи ёки Адриен Рабьони олишдан бош тортган.

Манчестерликлар биринчи навбатда, трансфер учун пул сўраяпти. Улар юлдуз даражасидаги бошқа футболчилар вариантини ҳам кўриб чиқишга тайёр.

Шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунланадиган Погбага “Ювентус” асосий даъвогар ҳисобланади. Шунингдек, ПСЖ ва “Реал” ҳам истеъдодли футболчини ўзига чорламоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию