Пол Инс: Погба - ўртамиёна футболчи
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Пол Инс жамоанинг франциялик хавбеки  Поль Погба ва бельгиялик ҳужумчиси Ромелу Лукакуларни жиддий танқид қилди.

“Ҳар сафар “Юнайтед” ҳақида гапирганимда албатта Погба ва Лукакуни тилга оламан. Очиғи бундан жудаям чарчадим.

“Арсенал”га қарши баҳс ушбу икки футболчининг майдонга туширилгунича жудаям ажойиб ва қизиқарли кечаётган эди.

Моуриньо шу куни Погба ва Лукакуни захирада олиб қолиб тўғри иш қилди. Шахсан мен учун ҳам улар қизиқ эмас. Улар шунчаки етарлича маҳоратга эга эмас.

Погбани жаҳон даражасидаги футболчи бўлиши ҳақида гапирилди. Аммо у аслида ўртамиёна футболчи”, - дейди Инс.

Маълумот учун, Погба жорий мавсум АПЛда жами 14та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.