Поль Погба атрофидаги бўлаётган миш-мишларга изоҳ берди

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба сентябрь ойида "Арсенал"га қарши ўйинда олган эди. Франциялик футболчининг майдонга қайтиши декабрь ойи ўрталарига тўғри келиши ўша вақтда таҳмин қилинган эди.

Бир неча кун олдин эса Погба "қизил иблислар" либосида майдонга бошқа тушмаслиги ва у қишдаёқ Турин ёки Мадридга кўчиб ўтиш тараддудидалиги ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Аммо ярим ҳимоячи ўз Инстаграм саҳифасида жароҳатдан қўтилгани ва тез орада майдонга қайтишини ифодаловчи хабар қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, Поль Погба жорий мавсумда АПЛда МЮ либосида олтита ўйинга майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!