Поль Погба
Ads

Испаниянинг “Барселона” клуби Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Поль Погбани сотиб олиш фикридан қайтиши мумкин. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, каталонияликлар Погба учун курашдан чиқишмоқчи. Футболчининг ўзи мураббий Жозе Моуриньо билан келиша олмаётгани учун Ла Лигага ўтишни истамоқда. Аммо “Барселона” Погбани катта нархга сотиб олишни истамаяпти.

Маълумот ўрнида, Погбанинг “Барселона”га трансфери 100 миллион евро, йиллик маоши 12 миллион евро ва шартномаси 4-5 йилга мўлжалланиши кутилмоқда.

Қолаверса, каталонияликлар футболчининг агенти Мино Райолага ҳам яхшигина пул беришлари аниқ. Шу боис “Барселона” раҳбарияти Погбанинг трансферидан воз кечиши ҳам мумкин.