Поль Погба декабрь ойигача МЮга ёрдам бера олмайди

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба декабрь ойигача майдонга қайта олмайди. Бу ҳақда "қизил иблислар" устози Уле-Гуннар Сульшер "Норвич"га (3:1) қарши ўйиндан сўнг айтиб ўтди.

"Погбадан декабргача фойдалана оламиз деб ўйламайман. Тўлиқ тикланиб олиши учун вақт керак бўлади. Балким уни эртароқ, шунда ҳам "Шеффилд"га (24 ноябрь) қарши ўйинда майдонда кўришимиз мумкин. Аммо катта эхтимол билан ундан тўлақонли декабрдагина фойдалана оламиз," - Guardian Сульшер сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Погба сўнгги бор 30 сентябрда "Арсенал" (1:1) билан ўйинда майдонга тушган эди.

"Манчестер Юнайтед" Англия чемпионатида 10 турдан сўнг 13 очко билан 7-ўринни банд этиб турибди.