
Пол Скоулз: "Аморимнинг МЮдаги тақдири — фақат вақт масаласи"
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз жамоа бош мураббийи Рубен Аморим ҳақида фикр билдирди.
"Менимча, Рубен Аморим билан боғлиқ ҳолат шунчалик нуқтага етдики, биз энди мураббийларни ишдан бўшатиш ҳақида гапиришни хоҳламай қўйдик. "Манчестер Юнайтед" ҳақиқатдан ҳам уларга етарлича вақт беряпти.
Уни мухлислар ҳеч қачон ҳурматсизлик билан қаралмайди. Фақат "Брентфорд"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин ўйладим: "Унга эҳтимол, жуда кўп вақт бериляпти". Энди ҳаммаси қачон тугаши — фақат вақт масаласи, деб ўйлайман", — деди Скоулз.
Маълумот ўрнида, Англия Премьер-лигасининг 7-туридан сўнг манкунияликлар 10 очко тўплаб, жадвалда 10-ўринни эгаллаб турибди.
Комментарии