Поло бўйича мамлакат биринчилигида кучлилар аниқланди

Тошкентдаги “Universal Horses Stables” от спорти мажмуасида поло бўйича мамлакат чемпионати ўтказилди. Унда Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 8 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қизғин баҳслар якунида пойтахт жамоаси олтин медални қўлга киритди. Иккинчи ўрин Жиззах вилоятига насиб этган бўлса, Тошкент вилояти жамоаси кучли учликни якунлаб берди.

Мусобақа давомида ҳар бир ўйин қизиқарли курашларга бой ўтди. Гарчи шоҳсупага кўтарила олмаган бўлса ҳам, Самарқанд, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё ва Хоразм вилоятидан ташриф буюрган полочилар ўзларининг ғалабага бўлган иштиёқи билан ажралиб туришди.

Ўзбекистон поло федерацияси нисбатан ёш. Дастлабки йиллар мамлакат чемпионатида 3-4 та жамоа қатнашган бўлса, бугунга келиб иштирокчилар географияси кенгайди. Бир сўз билан айтганда, поло бўйича Ўзбекистон чемпионати спортчиларнинг ўз қобилиятларини кўрсатиш учун айни муддао бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!