Поло: Мустақиллик кубоги ғолиб ва совриндорлари маълум бўлди

Жорий йилнинг 3-4-сентябр кунлари пойтахтимиздаги “UNIVERSAL JUMPING” от спорти мажмуасида поло спорти бўйича Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги кубоги бўлиб ўтди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

3 сентябрь куни саралаш баҳслари ўтказилди ва унда 7 та жамоа финал йўлланмаси учун ўзаро баҳс олиб боришди.

4 сентябрь куни ўтказилган финал ўйини Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари ҳамда Миллий Гвардиянинг Тошкент вилояти бошқармаси жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда 6:3 ҳисобида ғалаба қозонган Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари жамоаси иккинчи маротаба Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги кубоги соҳибига айланди.

Маълумот учун, 2 сентябрь куни мазкур от спорти мажмуасида от спортининг конкур йўналиши бўйича Тошкент шаҳар чемпионати – 2022 мусобақаси бўлиб ўтган эди. Спортчилар тўрт хил баландликда баҳсларга киришган ҳамда якунда ғолиб ва совриндорлар муносиб тарзда тақдирланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!