Польша - Нидерландия: Матнли трансляция

CHERY AUTO

Миллатлар Лигаси А дивизиони 6-туридан ўрин олган Польша - Нидерландия беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

Tecno

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Нидерландия вақтдан ютишга ҳаракат қилмоқда. 

     

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 85'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Вейналдумнинг голи жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

  • 81'

    Ҳа Реца ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Рибус майдонга тушди. 

  • 80'

    Реца жароҳат олган кўринади. 

  • 77'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Депай пенальтини аниқ амалга ошира олмади. 

  • 76'

    Беднарек огоҳлантирилди. Жарима майдони ичида содир этилган қўполлик пенальтига сабаб бўлмоқда. 

  • 73'

    Депай қулай имкониятдан фойдалана олмади. 

  • 70'

    Стенгс, Классен, Ван Анхолт ўрнига Бергейс, Ван де Бек, Вейндал майдонга тушди. 

  • 66'

    Классеннинг зарбаси бирозгина ноаниқ йўналиш олди. 

  • 64'

    Депайнинг зарбасини Фабиански қайтаришга эришди. 

  • 61'

    Нидерландларнинг бурчак зарбаси ўхшамади. 

  • 57'

    Хатебур ўрнига Думфрис майдонга тушди. 

  • 52'

    Кедзиора рақибга нисбатан фол ишлатди. Бу гал карточка йўқ.

  • 50'

    Польшаликлар яна бир бурчак зарбасини бесамар кетказди. 

  • 47'

    Плечетанинг зарбалари давом этади. Аммо ноаниқ. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    Анхолтнинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 39'

    Депайнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. 

  • 38'

    Бурчак зарбаси голландлар томонидан тезкор ўйнаб юборилди. 

  • 35'

    Хатебур ўз ярим майдонида рақибга нисбатан қоидани бузди. 

  • 32'

    Польшанинг бурчак зарбаси ҳимоячиларга муаммо туғдирмади. 

  • 29'

    Плечетадан яна бир зарба. Ноаниқ.

  • 27'

    Голландларнинг бурчак зарбаси самара келтирмади. 

  • 24'

    Стенгснинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди. 

  • 22'

    Блинд кўп вақт йўқотиб, тўпни олдириб қўйди. 

  • 17'

    Плешетанинг зарбаси дарвоза устунига тегди.

  • 14'

    Криховяк сариқ карточка олди.

  • 14'

    Маленнинг зарбаси ноаниқ йўналиш олди. 

  • 12'

    Вейналдум жарима майдони ичидан жуда суст зарба йўллади. 

  • 9'

    Депайнинг юриши хавфли чиқди. Аммо Фабиански яхши ўйнаб, тўпни қайтарди. 

  • 9'

    Мезбонлар тўпни назорат қилмоқда. 

  • 6'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Йозвияк ҳисобни очмоқда. 

  • 4'

    Нидерландия тўпни назорат қилиш билан ўйинни бошлади. 

  • 0'

  • 0'

    Нидерландия таркиби:

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичи бугунги ўйинлар билан якунланади. Польша ва Нидерландия ўртасидаги қизиқарли учрашувни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

Comments

You must be logged in to commet!