Полвонларимиз “Арнольд классик” турнирида иштирок этмоқда

Бугун Огайо штатининг Колумбус шаҳрида баҳодирлар ўртасида катта спорт фестивали бўлиб ўтади. Полвонлар ўртасида ўтадиган “Арнольд классик” турнирида 4 мартгача давом этади ва бунда дунёнинг турли бурчакларидан иштирокчилар ташриф буюришади.

Унда беш нафар полвон – Ҳамза Примов, Ғиёсиддин Аҳмедов, Шуҳратжон Алихонов ҳамда аёллардан Олеся Гуруева юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, спортчиларимиз декабр ойида БААнинг Дубай шаҳрида баҳодирлар ўйини бўйича навбатдаги жаҳон кубогида ушбу турнирга йўлланмани қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!